Қозоғистон минтақанинг энг жозибадор сармоявий йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Жорий йилнинг тўрт ойи якунларига кўра, асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 7 фоизга ошди ва қарийб 5 триллион тенгега етди. Ўтган йили республика иқтисодиётига жами 20 миллиард доллардан зиёд бевосита хорижий сармоя жалб қилинганди. Иқтисодиёт барқарорлиги ва ҳамкорлар ишончини халқаро рейтинг агентликлари ҳам тасдиқлайди. Республика Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, улар Қозоғистоннинг инвестициявий ишончлилик даражасидаги суверен рейтингини тасдиқлади. Инвесторлар учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари, лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун "яшил йўлак" механизми ва қонунчилик барқарорлиги кафолатларига амал қилиняпти. Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида бизнес учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда. Корхоналарга тайёр инфратузилма ва тегишли имтиёзли иш шароитлари тақдим этиляпти.
Арман
Қасенов, Қозоғистон Республикаси миллий
иқтисодиёт вазири ўринбосари:
- Йирик лойиҳаларни
қўллаб-қувватлашнинг асосий воситаларидан бири — инвестициялар тўғрисида
шартнома. Мазкур механизм қиймати7,5 миллион ойлик ҳисоб кўрсаткичидан кам
бўлмаган лойиҳаларни рўёбга чиқараётган инвесторларга давлат ёрдами олиш ҳамда
25 йил давомида қонунчилик барқарорлиги кафолатини беради. 2025 йилда 30 та,
жорий йилда 12 та шундай шартнома тузилди. Инвестициявий мажбуриятлар тўғрисида
келишув ишлаб чиқариш яратиш ва уни модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларни
рўёбга чиқараётган маҳаллий корхоналар учун 10 йиллик муддатда солиқ тартиби
барқарорлигини таъминлаш механизми бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари,
инвесторлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун Бош прокуратура қошида баҳсларни
судгача ҳал қилиш учун махсус майдонча ташкил қилинади. Ҳар бир минтақада
инвестиция бўйича прокурор ишлайди. Улар инвестор ҳуқуқларини таъминлаш, инвестициявий
лойиҳаларни кузатиб бориш билан шуғулланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

