Бош вазир Ўлжас Бектенов транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда Давлат раҳбарининг логистика соҳасидаги топшириқлари ижроси масаласи кўрилди. Денгиз ва темирйўл орқали юк ташишлар, миллий юк авиакомпаниясини ишга тушириш масалаларига эътибор қаратилди. Янги ташкилотни йўлга қўйиш, ҳаво кемаларини босқичма-босқич йўналишга қўйиш, авиаёнилғи билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Аэропортлар қувватини ошириш, юк терминаллари ва омбор логистикаси масаласи кўрилди. Бу тадбирларнинг барчаси мамлакатимизнинг Хитой – Қозоғистон – Ғарбий Европа йўналишида юк хаби сифатида мавқеини мустаҳкамлайди. Айни вақтда, Марказий Осиёдан Қозоғистоннинг Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари орқали Европа бозорларига юк чиқариш ҳажмини ошириш муҳокама қилинди. Темирйл соҳасида эса инфратузилмаларни янада ривожлантириш, тармоқ ўтказиш қувватини ошириш, тариф сиёсатини такомиллаштириш мўлжалланяпти. Йиғилиш нииҳоясида Бош вазир қатор топшириқлар берди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

