Қозоғистон Европага энергия экспорт қилиш ниятида. Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев таъкидлашича, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон билан муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда «яшил энергия»ни истиқболли бозорларга йўналтириш тўғрисида шартнома имзоланган. Тошкентда бўлиб ўтган халқаро иктисодий форумда имзоланган ҳужжатга кўра, Каспий денгизи тубига юқори вольтли кабель ётқизилиши режалаштирилган. Алмасадам Сатқалиев ҳозир озарбайжонлик ҳамкасблар Қора денгиз орқали шундай кабель ётқизиш тажрибасини ўрганаётганини таъкидлади. Умуман олганда, биргаликда шартнома имзолаган мамлакатлар ТЭМ орқали ишлаб чиқарилган энергияни жаҳоннинг қиммат бозорларига экспорт қилиш ниятида.
Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Гап етарлича катта инвестициялар ҳақида кетяпти. Биз 7 гигаватт, Ўзбекистон 5 гигаваттгача маҳсулот чиқармоқчимиз. Яъни, Каспий соҳиллари ва Орол бўйидаги шамол салоҳияти экспорт учун ишлатилади. Ҳозир техник жиҳатлар ўрганиляпти. Унинг натижасига кўра, қурилиш муддати белгиланади. Йил охиригача дастлабки маълумотлар эълон қилиниши мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.