Қозоғистоннинг бошқа минтақаларидан яна 500 аскар Ғарбий ҳудудларга юборилди

Қозоғистоннинг бошқа минтақаларидан яна 500 аскар Ғарбий ҳудудларга юборилди

Уральскда тошқинга қарши ишлар кучайтирилди. Шаҳардан ўтган Ёйиқ дарёси суви яна кўтарилди. Унинг сатҳи 8,5 метрга етди. Дачалар ҳудуди сув остида қолди. Уральскда тошқинга қарши жадал чора-тадбирлар кўриляпти. Муҳофаза иншоотлари мустаҳкамланяпти, бу ишларга Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларидан келтирилган 16 минг ходим ва 2 мингта техника бирлиги сафарбар қилинган. Бош вазир ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари Қанат Бўзумбаев Ғарбий Қозоғистон вилоятига яна 500 нафар аскар ва қутқарувчиларни юборишни топширди. Дарё соҳилларидаги тупроқ тўғонлар яна бир неча метрга кўтарилади. Шу билан бирга, мамлакат ғарбидаги қишлоқлардаги вазият барқарорлаштирилди ва назоратга олинди. Эслатамиз, тошқинга қарши кураш доирасида 136 километр тўғон қурилди, шундан 45 километри Уральскда, Ёйиқ ва Шаған дарёлари соҳилида.

 


Абдумалик Сарманов таржимаси.