Давлат раҳбари Миср Парламенти Сенати раисини қабул
қилди. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев Абдулваҳҳаб Абдулраззоқнинг
Қозоғистонга қилган илк ташрифи икки томонлама парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашга янги туртки беришини таъкидлади. Суҳбатдошлар парламент дипломатиясини ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва
маданий-гуманитар соҳаларда
ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Миср компанияларини транспорт-транзит соҳаси, туризм, рақамлаштиришда инвестициявий лойиҳаларни
рўёбга чиқаришда иштирок этишга чақирди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.