Астанада касаба уюшмалари ёзги мактаби ўтказилди

Астанада касаба уюшмалари ёзги мактаби ўтказилди

Астанада биринчи марта касаба уюшмалари ёзги мактаби ўтказилди. 50 тадан зиёд мамлакатдан келган делегатлар тажриба алмашишди, долзарб масалалар — сунъий идрокнинг меҳнат муносабатларига таъсиридан тортиб «яшил» иқтисодга ўтишгача бўлган масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатимиз вакиллари республикада корхоналарнинг 97 фоизида жамоавий шартнома тузганини билдирди. Ёзги мактаблар йиғилишлари Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатлари учун муҳим. Глобал ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар даврида касаба уюшмаларининг нуфузи ортади. Таъкидлаш лозимки, дунёдаги энг йирик меҳнаткашлар бирлашмаси бўлган Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг 169 давлатда 200 миллион нафардан зиёд аъзоси бор.

Сатибалди Даулеталин, Қозоғистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси раиси:

- 5 йил ичида биз барча минтақаларда филиаллари бўлган ҳуқуқий клиника барпо қилдик. У ҳар куни 24 соат давомида бепул ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат беради. Оддий мисол: 5 йил ичида биз 247 та суд даъвосида ютдик. Биз хориж тажрибасини олиш, ўз тажрибамизни тақдим этиш ниятидамиз. Бера оладиганларимиз кўп.

Эстер Линч, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси Европа минтақавий кенгаши Бош котиби:

- Европа касаба уюшмалари етакчилари Астанага келишиҚозоғистоннинг халқаро касаба уюшмалари ҳаракатидаги хизматлар эътироф этилаётганини кўрстаади. Биз муносиб ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари, оилага ёрдам масалаларини муҳокама қиляпмиз. Бу нарсалар бизни бирлаштиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси