Астанада қиймати 68 миллиард тенге бўлган саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилмоқда

Астанада қиймати 68 миллиард тенге бўлган саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилмоқда

Жорий йилда Астанада қиймати 68 миллиард тенге бўлган 55 та саноат лойиҳаси рўёбга оширилмоқда. Иқтисодиётнинг реал секторини мустаҳкамлаш ва саноатни диверсификация қилиш ишлари давом этяпти. Ҳукумат берган маълумотга кўра, пойтахтда ўсиш суръатлари юқори, корхоналарнинг асосий қисми саноат парклари ҳудудида жойлашган. Янги лойиҳалар маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шаҳар иқтисодиётига янги инвестицияларни жалб қилиш имконини беради. Бош вазир Ўлжас Бектенов қатор корхоналар, шу жумладан, логистика маркази, тиббий буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари заводлари билан танишди. Эслатамиз, бугунги кунда пойтахт асосий капиталга киритилган инвестиция бўйича республикада биринчи ўринда. Тўрт ой ичида деярли 80 фоизи хусусий манбалардан бўлган 587 миллиард тенге жалб қилинган. Астанада 246 мингта кичик ва ўрта бизнес субъекти мавжуд, уларнинг иқтисодиётга қўшган ҳиссаси рекорд даражага — 66 фоизга етди.


Халел Акимжонов, Астана шаҳри тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар бошқармаси раҳбари:

- Йил бошидан буён энг кўп, жами инвестицияларнинг қарийб 38,8 фоизи инвестиция логистика ва омборчилик соҳасига жалб этилди. Саноат сектори фаол ўсяпти. 2026 йилнинг январь-апрель ойларида жалб қилинган инвестиция ҳажми 2025 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 76 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда пойтахт иқтисодида юқори суръатларда ўсаётган етакчи соҳаларга келсак, улар — логистика, саноат ва, пешқадамлиги анъанага айланган қурилишни кўрсатиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.