Қозоғистонда газ ва нефть қазиб олиш тўхтатилгани йўқ. Учта нефтни қайта ишлаш заводи маромида ишлаяпти. Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиевнинг айтишича, фақат Тенгиз конида хомашё қазиб олиш суръати пасайган. Вазирлик буни маҳсулот олиб чиқишда чекловлар борлиги билан изоҳлайди. Қатор минтақаларда автоёнилғи бекатларида газ сотишда чекловлар мавжуд. Айтмоқчи, бугунги кунда мамлакатдаги дизель ва бензин захираси 20 кунлик эҳтиёжни қоплай оладиган даражада.
Мағзум Мирзағалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Вазият барқарорлашиши оқибатида автоёнилғи бекатлари суюлтирилган газ сотишда давом этяпти. Президент топшириғига кўра, чакана нархлар литрига 50-75 тенгега камайтирилди. Харажатлари ўрнини қоплаш мақсадида кичик ва ўрта бизнес пасайтирилган нархларда қайта шартнома тузяпти.