Унинг рақиби, россиялик шахматчи Ян Непомняший 12-ўйинда 38-юришдан сўнг учинчи марта мағлубиятга учради. Умумий ҳисоб тенглашди - 6:6. Аввалги 11-партия дуранг натижа билан тугаганди. Бугун 13-партия бўлиб ўтади. Регламентга кўра, жаҳон чемпиони унвони учун кураш 14 партиядан иборат. Натижа тенг бўлган тақдирда, шахматчилар блиц ўйинда маҳоратини синайди. Ундаги биринчи ғалаба ғолибни аниқлаб беради. Эслатамиз, Қозоғистон пойтахтида 7 апрелдан 1 майгача шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Анжуманга кўплаб гроссмейстерлар ташриф буюрган.
Абдумалик Сарманов таржимаси