Таъкидлаш лозимки, ушбу маблағ Қозоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, энг кўп ариза Туркистон ва Жамбил вилоятлари, Чимкент шаҳридаги номзодлардан келиб тушган. Таъкидлаш жоизки, кўп болали оилалар, ногиронлар ва ногирон болани тарбиялаётганлар, манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар, боқувчисини йўқотганлар, қондошлар ва кўчиб келганлар грант олиш ҳуқуқига эга. Бизнес-лойиҳалар ғоянинг рақобатбардошлиги, маҳсулот сотиладиган бозорлар билан олиб борилган иш, молиявий барқарорлик, тадбиркорлик малакаси, янги иш ўринлари каби критерийлар асосида сараланди. Республикада ҳаммаси бўлиб 9 минг грант берилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси