Қозоғистонда 14 минг километр суғориш тизими реконструкция қилиниши режалаштирилган. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги томонидан Сув хўжалигини ривожлантиришнинг мажмуавий режаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат 2031 йилгача рўёбга чиқарилади. Уни ҳаётга татбиқ этиш давомида 15 та ишлаб турган ва 20 та янги сув омбори модернизацияланади. Ушбу ва бошқа чора-тадбирлар мавжуд сув захираларидан самарали фойдаланиш, унинг захираларини кўпайтириш, суғориладиган ер майдонини кенгайтириш имконини беради, дейди вазирлик вакиллари.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.