Қозоғистоннинг «Бағрига олиш» фильми «Оскар» мукофотига тавсия этилди. Картина «Тулпар» миллий мукофоти олий совринини олди ва «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича Оскар қўмитасига тақдим қилинди. Бағрига олиш – қозоқ анъанаси, унга кўра ёш ота-она тўнғич боласини бобо-бувисига беради. Режиссёр Асхат Кучинчиреков лентасида бувиси қўлида улғайган бола ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмнинг жаҳон премьераси ўтган йили кузда Испания кинофестивалида ўтказилганди. 2023 йилда картина «Осиё Оскари» дейиладиган Asia Pacific Screen Awards киномукофотини олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.