Silk Way Star лойиҳасини
суратга олиш ишлари авжида. Халқаро вокал танлови қатнашчилари студияда экан, ҳакамлар
пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Экскурсия «Байтерек»
монументи қошида старт олди. У меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар
шаҳарнинг ўзига хос меъморчилик дурдоналари кафтдагидек кўриниб турувчи кузатув
майдончасига чиқди, катта таассуротлар олди. Делегация «Мангу ел» триумф аркаси,
Астана Ботаника боғи, ЭКСПО-шаҳарчаси ва очиқ осмон остидаги космос музейида
бўлди. Эслатамиз, Silk Way Star лойиҳасида 12 давлат вокал ижрочилари
қатнашяпти. Биринчи эпизод премьераси 20 сентябрь куни «Jibek Joly/Silk Way»
телеканали ва бошқа иштирокчи давлатлар каналлари эфирида намойиш қилинади.
Ли Суа, Silk Way Star
ҳаками /Жанубий Корея/:
- Астананинг
замонавий бинолари, чиройли ва тоза кўчалари катта таассурот қолдирди. Бу шаҳар узоқ вақт ёдимда қолишига ишончим
комил. Унда анъанавий элементлар ва замонавий меъморчилик уйғунлашган. Silk Way
Star лойиҳасига келсак: менимча, у одамлар мусиқа тилида мулоқот қиладиган
майдончага айланди. Шунинг учун артистларни маҳорати ва техникаси эмас, томошабинларда
қолдирган таассуроига кўра баҳолайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

