Астанада Ҳиндистон маданияти кўргазмаси ўтказиляпти

Астанада Ҳиндистон маданияти кўргазмаси ўтказиляпти

Ҳиндистоннинг қадимий мўъжизаларидан бугунги меъморлик иншоотларигача. Астанада хинд маданиятига мағишланган халқаро кўргазма ўтказиляпти. Президент марказида турли кўринишларда, тасвирий санъатнинг турли жанрлари яратилган 60 дан зиёд асар намойиш этиляпти. Улар Ҳиндистоннинг энг йирик жамғармаларидан бири – Биҳар музейидан келтирилган. «Триптих: инсоният, ёдгорликлар, табиат» деб аталган экспозиция бир ой давомида мухлисларга тақдим этилади. Дастур доирасида, Президент маркази ва Бихар музейи ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.


Мумита Гхўш, Бихар музейи куратори:


- Музейимиз фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири — маданият ва санъатни оммалаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ушбу кўргазманинг мавзуси инсон ва табиатнинг уйғунлиги. Биз замонавий картиналарни ҳам, машҳур рассомларнинг ишларини ҳам келтирдик. Ўтмиш ва бугунни боғловчи ажойиб артефактлар тақдим этаяпмиз. Биз имзолаган меморандум санъат соҳасида икки томонлама алоқаларни яхшилаш учун аъло имконият беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси