Японияда бўлиб
ўтган EXPOдаги Туркманистон павильони томошабинлар эътиборини тортган энг
гавжум маконлардан бирига айланди. Экспозиция очилганиан буён уни икки миллион
нафардан зиёд меҳмон томоша қилди. Бу ерда мамлакатнинг замонавий ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши ютуқлари, халқ тарихий ва маданий мероси намойиш этилди. Миллий
анъаналар ва мотивларга мос қурилган павильон долзарб шаклларни ҳам ўзида
жамлаган. Бунинг учун фақат экологик тоза материаллардан фойдаланилган.
Япониянинг юқори лавозимли шахслари ва халқаро ташкилотлар вакиллари
экспозицияни юқори баҳолади. Ташкилотчилар таъкидлашича, павильонга бўлган
қизиқиш халқаро маданий мулоқотнинг муҳимлигидан далолат беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

