Қозоғистон
Президенти Россия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Сергей Лавров мамлакатимизга
ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашиш учун келганди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон – Россия муносабатлари стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик асосида ривожланиб бораётганини таъкидлаб
ўтди. Савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестициявий-саноат кооперациясини илгарилатишга алоҳида эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев аввалроқ олий даражада эришилган
келишувларнинг тўлақонли рўёбга чиқарилиши ўта муҳимлигига урғу берди. Унинг фикрича, барча топшириқлар стратегик
аҳамиятга эга ва давлатлар орасидаги кўпқиррали алоқаларни мустаҳкамлайди. Томонлар минтақа ва халқаро муносабатлар кун тартибида турган масалаларни, интеграциявий
ва кўп томонлама форматдаги алоқаларни муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.