Астанада олимлар инновациявий ишланмаларини Қозоғистон қурилиш бозорига
тақдим этмоқда. Бунинг учун улар Фан жамғармаси ташкил қилган тижоратлаштириш реакторига
аъзо бўлди. Мақсад - инвесторлардан қўшимча маблағ олиш, 350 миллион тенгегача миқдорда
бериладиган грантларга эга бўлиш ва ўз лойиҳасини даромадга чиқариш. Шулардан
бири – Евроосиё Миллий университети
профессори Асқар Жусупбеков. У ёш олимлардан иборат жамоа билан бирга ўзига хос
маълумотлар геоахборот базасини яратди. Маҳсулот Қозоғистон шаҳарлари тупроғини
ўрганиш натижаларини бир тизимга солади. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ бу лойиҳа
турли грантларни ютиб олган, улар ёрдамида Алмати ва Астана замини қисман
ўрганилган. Келажакда бу шаҳарлардаги ўрганилган ҳудудни кенгайтириш, бошқа
минтақаларда ҳам иш олиб бориш режалаштирилган.
Асқар Жусупбеков, Лев Гумилёв Номидаги Ему «Қурилиш» кафедраси
профессори:
- Кўп миқдордаги
жала тупроқни ювиб кетади, грунт хусусиятлари ўзгаради. Биз бевосита грунт
асосини ўргандик, чунки тўғри башорат, тутиб туриш хусусиятларини тўғри аниқлаш
бино-иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш гарови ҳисобланади. Жуда кўплаб
қурувчилар, лойиҳа ташкилотлари физик-математик хусусиятларнинг дастлабки
ўрганилишига эҳтиёж сезади, бу тендерга ариза берилганида, қандай асослар
борлигини билиш учун шарт.
Бу сафар жами бўлиб, олимлар томонидан 8 та лойиҳа
намойиш этилди. Бу турли мониторинг тизимлари, уй-жой, шунингдек, йўл қурилиши
соҳасидаги технология ва ноу-хаулар.
Камил Акатов, «Фан Жамғармаси» Аж Бошқарув Раиси:
- Ректорларнинг
асосий йўналишлари фан ва бизнесни интеграциялашга қаратилган. Тижоратлаштириш – бу бининг
олимларимиз яратган илмий ишланмаларни айнан саноатга, қурилишга, тиббиёт ва
бошқа соҳаларга жорий қилиш учун замин ҳозирлаб берадиган асосий йўлдир. 2023 йилдан жамғармамиз тор йўналишлардаги ихтисосликлар
борасида реакторлар ўтказиб
келяпти. Бу сафар қурилиш
бўйича ўтказилади, чунки бу иқтисодий шароит равнақ топишига жадал таъсир
кўрсатади.
Дарвоқе, Фан
жамғармасида айтилишича, Қозоғистонда тижоратлаштириш реактори ўтган йилдан
бошлаб ўтказиляпти.
Унинг иштирокчиларидан ярми ўз лойиҳасини илгари суриш учун грантларга эга бўлган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.