Махсус порталда фахрийлар
тақдири ҳақида маълумот олиш ва маълумот тарқатиш мумкин. Қозоғистонда batyrlargatagzym.kz сайти ишга тушди. Унда
100 минг нафардан зиёд аскар ҳақида турли манбалардан тўпланган маълумот бор. Жамоатчилик ва волонтёрлардаги катта қизиқиш ўтган йили пилот тартибида ишга тушган лойиҳа имкониятларини кенгайтиришни
талаб қилди. Энди уруш қатнашчиси ҳақида маълумотни унинг фамилияси, отасининг
исми орқали олиш мумкин. Лойиҳа жамоаси
туғилган, хизмат қилган жойи ёки унвонига кўра топиш
имкониятини тақдим этиш ниятида. Бундан
ташқари ҳар бир қозоғистонлик сайт ишига ўз ҳиссасини қўшиши, фахрийлар ҳақида оилавий архивдаги ҳужжатлар, фотографиялар, фронт мактубларини кирита олади. Маданият ва ахборот вазири берган маълумотга кўра, лойиҳадан асосий
мақсад – ҳар бир қаҳрамоннинг номи тарихда қолишига эришиш. Ишланма муаллифлари Ғалабанинг 80-йиллигигача барча уруш фахрийлари тўғрисида маълумот ушбу порталда
жамланишига умид қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.