Қозоғистон Президенти
учун Токиода юксак даражада қабул уюштирилди. Япон ОАВ ёзишича, бир куннинг
ўзида Қосим-Жўмарт Тўқаев император Нарухито ва бош вазир Санаэ Такаичи билан
учрашди. Бу чуқур ҳурмат белгиси. Журналистлар яна шунга эътибор қаратмоқдаки,
Қозоғистон Япониянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори ҳисобланади. Давлатлар
иқтисодий ва технологик соҳаларда фаол шериклик қилади, барқарор тараққиёт масаласида
ҳам келишувлар мавжуд. Қозоғистон Президентининг Токиога расмий ташрифини бутун
Кунчиқар мамлакат диққат билан кузатиб борди.
Нимомия Такаши, ал-Форобий
номидаги Қозоғистон МУ Шарқшунослик факультети профессори:
– Япония ОАВ да имзоланган
шартномалар, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўша ерда яшаётган қозоғистонлик ёшлар
билан учрашуви, Президент маҳаллий ибодатхонада бўлгани ҳақида ўқидим. Маҳаллий
журналистлар булар барчасини ҳар томонлама ёритмоқда. Ўйлайманки, ушбу
ташрифдан сўнг оддий японлар Қозоғистон тўғрисида кўпроқ билиб олади, юртингиз
билан яқиндан танишишни истайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

