Қозоғистон энг барқарор туристик йўналишлар юзлигидан ўрин олди

Қозоғистон энг барқарор туристик йўналишлар юзлигидан ўрин олди

Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Катон-Қарағай туманининг туристик салоҳияти Берлинда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада юқори баҳо олди. У республикадаги энг устувор туристик йўналишлардан бири. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, таътиллар мавсумида туманга 100 минг нафаргача меҳмон келади. Фақат Берель некрополига ҳар йили 10 мингдан зиёд турист ташриф буюради. Қишлоқ туризми йўналишларини танлаганлар сони ҳам тахминан шунча. Паркда узоқлиги, давомийлиги ва қўлланиладиган транспорт воситаси турлича бўлган 14 йўналиш мавжуд. Уларнинг ҳаммасига қизиқиш катта, мутахассислар эса янги йўналишлар очиш устида ишлаяпти. Меҳмонхоналар, меҳмон кутувчи уйлар, тавсия этиладиган диққатга сазовор жойлар ва бошқа маълумотлар “Ягона дарча” тамойили асосида ишловчи ахборот-туристик марказидан олиш мумкин. У Улкен Нарин қишлоғида фаолият юритади.

Таъкидлаш лозимки, Катон-Қарағай давлат миллий парки ЮНЕСКО бутунжаҳон инсоният меросига киритилган ва Ёввойи табиат бутунжаҳон жамғармасининг устувор экоминтақаларига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.