Қозоғистон Венеция биенналесида павильонини тақдим этди

Қозоғистон Венеция биенналесида  павильонини тақдим этди

Қозоғистон нуфузли халқаро арт-воқеа — 61-Венеция биенналесида қатнашяпти. Маданият ва ахборот вазирлиги ёрдамида хорижий аудиторияга «Qoñyr: Сукунат архиви» кўргазма лойиҳасига эга миллий павильон тақдим этилди. У фестивалнинг асосий мавзуси – «In Minor Keys» - «Маҳзун туйғулар»ни акс эттиради. Қозоқ халқи фалсафасида қўнғир шунчаки ранг номи эмас. Унинг метафорали мавзуси хотира, маданий узвийлик, замонавий санъат орқали ички жаранглаши орқали тақдим этилади. Ва куратор Сирлибек Бекбўта билан бирга 10 нафар қозоғистонлик ижодкор ўзларининг тетакрор  асарларида мазкур мавзу талқинини очиб берди.


Сирлибек Бекбўта, миллий павильон куратори:


- Бу - Ардақ Муқанованинг «Қўнғир авлиё» картинаси. У шунчаки муқаддас қадамжо ҳақида ҳикоя қилмайди. У тарихий маданиятимизни ҳис қилиш, афсоналар, муқаддас жойлар образи орқали биз илдизларимизга қайтамиз. Бу қайта туғилиш жараёни. Яъни, бундай муқаддас жойлар руҳияти туфайли биз ўтмишга йўл оламиз ва асосий нарративларни қайта йўлга қўямиз.


Иммерсив экспозиция акустика эффектлари, видеоинсталляция ва залдан ўрин олган моддий объектлар орқали меҳмонларни дашт муҳитига олиб киради. Унда отларнинг монументал ҳайкаллари, куйлар оҳанги, дашт майсалари ифори сезилади. Нуфузли форумда қатнашиш Қозоғистоннинг глобал маданий мулоқотга уйғунлашиши, анъанавий ва замонавий амалиётлар синтезини кўрсатиш имконини беради. Юртимиз ижодкорлари асарларини Биенналега ташриф буюрганлар 9 майдан  22 ноябргача томоша қилиши мумкин.


- Биз қозоқ адабиётининг моддийликни маънавият билан, табиий элементларни чуқур фалсафий  идрок этиш уйғун шаклда бирлаштира олишини кўрдик. Мен учун Қозоғистон  шундай гўзалликни топиш мумкин бўлган ўлка. Тақдим этилган ишларда маданият, тарих, анъаналар ва замонавий санъат бирлашган. Унда она заминга муҳаббат бетакрор бадиий образлар ва материаллар орқали берилади.


-  Венеция биенналесидаги бормасликнинг имкони бўлмаган жой – Қозоғистон павильони. Бу ерда санъат ва маданият халқ қалби, идентикасига мурожаат этаётганини кўряпмиз. Унда лол қолдирувчи намат инсталяциялар бор.


Ҳозиргина шу ердаги, Венециядаги Қозоғистон павильонида бўлдим. Ундаги макон, санъат асарларида акс этган контраст жуда ёқди. Павильон марказидаги ажойиб инсталяция инсонни лол қолдиради. Бутун ҳудудни кўриб чиқдим, ҳаммаси менга жуда ёқди.


Абдумалик Сарманов таржимаси