Атирауда бўлиб ўтган Миллий қурултойда тилга олинган
Давлат раҳбари ташаббусларини самарали амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди.
Бу ҳақда Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Telegram ижтимоий тармоғидаги ўз
саҳифасида маълум қилган.
Ерлан Карин, Давлат Маслаҳатчиси:
- Бугун Президент топшириқларини бажариш бўйича алоҳида режа
қабул қилинди. Ҳужжат анчагина кенг кўламли – 40 та пунктдан иборат бўлиб, тадбирларнинг
кенг спектрини қамраб олган. Режада наркотик ишлаб чиқарганлик учун
жавобгарликни қатъийлаштириш, ўйинларга қарамликка қариш курашиш, тарихий
объектлар муҳофазаси, археология, ономастика соҳасидаги ишлар, давлат
мукофотлари ва бошқаларга тааллуқли тахминан 10 та қонунни ишлаб чиқиш ва қабул
қилиш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.