Қозоғистоннинг тўртта олий ўқув юрти Times Higher Education дунё рейтингига киритилди. Британия журналининг жорий йилги рўйхатидан 11 та фан соҳасидаги мингта университет жой олган. Масалан, Nazarbayev University, Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий универститети, Евроосиё Миллий университети ва Сатпаев Университети 9 та йўналиш бўйича ўрин эгаллади. Бу таълим, санъат, муҳандислик, тиббиёт ва ижтимоий фанлар. Таъкидлаймиз, рейтингда олий таълим масканлари таълим бериш, илмий фаолият, тадқиқотлар сифати ва халқаро ҳамкорлик сингари критерийлар бўйича баҳоланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

