Codiplay лойиҳаси жорий этилмоқда

Қозоғистоннинг CodiPlay Edtech-стартапи географиясини кенгайтиряпти. Мамлакат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа Туркия мактабларида ҳам ишга тушириляпти. Йил охиригача юзта турк таълим даргоҳида уни ўрнатиш кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, бир қанча нуфузли мактаб ўқувчилари компаниянинг тенги йўқ ишланмалари ёрдамида болалар учун энг қулай усул – ўйин шаклида дастурлаш ва робототехникани ўзлаштиряпти. Стартап асосчиси Жанадил Талдибаев бундай ёндашув болаларда муҳандисларга хос фикрлашни шакллантиради, деб ҳисоблайди.

Жанадил Талдибаев, сeo мутахассиси, Codiplay асосчиси:

- Codiplay Туркия таълим тизимида муваффақиятли жорий этилди. Туркия биз кириб борган 13-давлат. Африканинг икки давлати, Ангола ва Зимбабвега кириб бордик. Дастур жамият учун фойдали рақамли ечим сифатида БМТ томонидан тан олинди. Бундан ташқари, Codiplay таълим дастури кўпчилик фойдаланиши мумкин бўлган рақамли товар сифатида Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан тасдиқланган.

Бундай стартап яратиш фикри Жанадилга Жанубий Кореяда ўқиб юрган вақтида келди. У олдинига тиббий туризм соҳасида ишламоқчи бўлди, сўнгра кадрлар етишмаслиги сабабли ёшликдан айти-мутахассислар тайёрлашга қарор қилди ва Edtech-стартап яратишга қарор қилди. «CodiPlay» бир йил аввал мамлакат таълим бозорига кириб келди, қисқа вақтда оммалашишга улгурди.

Moonjo Choi, Codiplay амалиётлар директори:

- Ҳозир биз AI деб аталган улкан оқим ичидамиз. Бу оқимда рақамли малакалар тобора муҳим бўлиб боради. Корея Республикасида ҳам уларни яхшилаш бўйича катта ишлар амалга ошириляпти. Кўп даврларда айни шундай фикр шаклланган. Қозоғистон билан бирга болаларга рақамли малакаларни сингдириш, IT-таълим бериш учун CodiPlay маҳсулотини яратаяпмиз.

Дунёнинг 15 та давлатида «CodiPlay» ёрдамида бир миллион нафардан зиёд бола таълим олмоқда. Улар қаторида Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Индонезия, Буюк Британия, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси