Астанада Қаниш Сатпаевнинг 10 томли тўплами тақдимоти ўтказилди

Астанада Қаниш Сатпаевнинг 10 томли тўплами тақдимоти ўтказилди

Астанада машҳур олим Қаниш Сатпаевнинг 10 томли тўплами тақдимоти ўтказилди. Академикнинг 125 йиллигига бағишланган нашрга унинг монографиялари, илмий мақолалари, геологоразведка ҳисоботлари, хариталари, илмий-техник лойиҳалари киритилган. Қаниш Сатпаевнинг кўп йиллик меҳнати тизимли тарзда берилган, бу фойдаланувчилар учун енгиллик беради. Нашр 10 минг нусхада босилди. Китоблар илмий идоралар, олий таълим даргоҳлари, кутубхоналарга юборилади. Унинг рақамли версиясидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилган.


Қуаниш Султанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Сенаторлар кенгаши аъзоси:


Қаниш Сатпаев мусиқа, тиббиёт соҳаларида ҳам иш юритган. Тўпламдаги кўп асарлар аввал чоп этилмаган. Бундан ташқари, 10 томликда академикнинг республика, бутуниттифоқ ва халқаро йиғилишларда, учрашувларда сўзлаган нутқлари ҳам бор.


Бақитжан Амралинова, Satbayev University Лойиҳаларни бошқариш институти директори:

- Тўплам устида кўплаб олимлар ишлади. Эски версиялар қайта ишланди. Қаниш Сатпаевнинг 125 йиллигига шундай катта ишлар амалга оширилди. Уни Қозоғистон халқига таништирганимиздан мамнунмиз.