Астанада буюк маърифатчи олим Ахмет Байтурсинов асарларининг биринчи академик тўплами тақдимоти ўтказилди. Нашр 5 томдан иборат. Унда Ахмет Байтурсинов ўзи яратган араб графикасига асосланган тўте ва кирилл ёзувларида битилган илмий ишлар, маърузалар, мақолалар, монографиялар, хатлар ва анкеталар тўпланган. Тадқиқотчилар бу тўпламнинг дунё илми учун муҳимлигини таъкидлашди. Китобнинг электрон версия ҳам бор, у туркшунослар фойдаланишига мўлжалланган. Шу тариқа олимлар араб графикасига асосланган қозоқ лингвистикаси асосчисининг дастлабки ишлари билан таниша олади.
Айгул Исмақова, тўплам бош муҳаррири:
- Нашрда
Ахмет Байтурсиновнинг ишларига ёзган илмий изоҳлари ҳам киритилган. Шунингдек, турли
атамалар, масалан, топонимлардан иборат луғати ҳам бор. Муаллиф
турли номларнинг келиб чиқишини изоҳлайди, афсоналар келтиради. Бу нарса академик тўпламда йўқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

