Қозоғистон QS World University Rankings предметлар
рейтингида рекорд натижага эришди. Мамлакат ўз мавқеини мустаҳкамлади, тақдим этилган фан ва таълим даргоҳлари сонини 13 тага етказди. Тадқиқотда 100 та давлатнинг 1 минг 900 та университети тақдим этган 21 мингта таълим дастури кўриб чиқилди. Абай номли Қозоғистон миллий педагогика университети Марказий Осиё олий ўқув юртлари ичида пешқадам. Ал Форобий номли Қозоғистон миллий университети 4 та соҳа ва 23 та фан рейтингидан ўрин олди. Л. Н.
Гумилёв номли Евроосиё миллий университети 15 та фанда қатнашди. Қозоғистон миллий аграр тадқиқот университети, Қурманғази номли Қозоғистон миллий консерваторияси ҳам кучлилар қаторида. Тегишли вазирлик маълум қилишича, таълим соҳасида Қозоғистоннинг рақобатбардошлиги
ортиб боряпти, мамлакат минтақавий таълим марказига айланяпти.
Ўлжас Беркинбаев, Қозоғистон
Республикаси Фан ва олий таълим вазири маслаҳатчиси:
– Бу рейтинг Қозоғистон учун нимаси билан
қадрли? Биринчидан, у мамлакат олий ўқув юртларининг дунё даражасига
чиққанини кўрсатади. Иккинчидан, мазкур рейтинг хорижий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда қўл
келади. Яъни, рейтинг турли грантлар олиш, хориж билан икки дипломли таълим, академик мобиллик бўйича музокараларда
фойдали. Учинчидан, университет битирувчилари
ишга киришида хизмат қилади. Энг муҳими, университетлар фақатгина таълим
эмас, инвестиция марказига ҳам айланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

