Қозоғистонлик ўқувчи Ҳожимуқон Мунайтпасов ҳақида этнокомикс яратди. Бу ишга киришишдан аввал Рамазан Суғирбай машҳур полвон ҳақидаги кўплаб материалларни ўрганди. Комикснинг ўзини эса атиги бир ярим ой ичида чизиш ва безашга улгурди. Рассом картинкалар орқали берилган ҳикоялар ёрдамида қозоқ ботирлари ва курашчилари ҳаёти, фаолиятини оммалаштирмоқчи.
Рамазан Суғирбай, ўқувчи:
– Комикс яратишга бир ярим ой вақт кетди. Мен учун қаҳрамонларни чизишдан ҳам орқа фондаги тоғлар, булутларни тасвирлаш қийинроқ кечди. Улар имкон қадар ҳақиқийси каби чиқишига интилдим. Ўзим кураш билан шуғулланганман, бу мавзу менга яқин.
Ҳожимуқон Мунайтпасов ҳақидаги комикси – 15 саҳифа. Ҳозирча 200 нусхада чоп этилди. Муаллиф уни мактабгача таълим марказлари ва болалар боғчаларига совға қилди.
Бақтигуль Мирзабекова, мактаб-гимназия директори ўринбосари:
– Комиксларга келсак, болалар асосан хорижий нашрларни ўқияпти. Лекин биз ўзимиз учун қизиқарли нарсаларни тақдим этишимиз керак. Масалан, экология муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган танловларга давлат ўз ёрдамини кўрсатяпти. Ва, албатта, мана шундай нашрлар ёрдамида, болаларда экологик онгни ривожлантиришимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.