Қозоғистоннинг 12 стартапи Кремний водийсида акселерациядан ўтяпти

Қозоғистоннинг 12 стартапи АҚШнинг Кремний водийсида таълим оляпти. Улар AstanaHub ва Draper University ўртасида ҳамкорлик доирасида май ойида иш бошлаган акселерация дастурига киришди. Аввалроқ Америкага 15 стартап юборилганди. Улар қаторида Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон ва Монголия вакиллари ҳам бор. Бу сафар ҳам иштирокчилар эътибор билан сараланди. Келиб тушган 120 аризанинг фақат ўндан бир қисми кейинги босқичга чиқа олди. Дастур уч босқичдан иборат, иккинчи босқич - онлайн тарибида таълим олишга 80 стартап ўта олди. Улар ичидан бир гуруҳи эса жаҳон инновациялари марказига йўл олди. Эндиликда 5 ҳафталик машғулотлар, менторлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Энг муҳими, стартап ижодкорлари  ўз лойиҳаларини жаҳон миқёсида кенгайтириш ва бунинг учун инвестициялар жалб этиш имкониятига эга бўлади.

Шинғис Ўразбек, Astana Hub халқаро муносабатлар ва инвестиция офиси бош менежери:
- Бу дастур Қозоғистон республикаси Рақамли тараққиёт вазирлиги ёрдамида, Жаҳон банки билан ҳамкорликда Қозоғистонда самарали инновацияларни ривожлантириш мақсадда рўёбга чиқарилди. Бундай ҳамкорлик оқибатида фаундерларимизни чемпион бўла олиши учун жўнатиш имконига эга бўлдик. Турли лойиҳалар мавжуд. HR-tek, Fin-Tek соҳаларида бор. Ҳаммаси етарлича жиддий ишланган маҳсулотлар қаторига киради. Ҳар бири ишлаб турган айти-компаниялар, қайсидир миқдорда маблағга, даромадга эга, лекин лойиҳалар ҳозирча нисбатан бошланғич босқичда турибди.