Қозоғистонликлар кўпроқ Ватан ичида саёҳат қила бошлади. Бунинг энг катта сабабларидан бири - пандемия ва у билан боғлиқ ҳолда чегаралар ёпилиши. Мисол учун, жорий йилнинг олти ойи давомида Қозоғистон курортларида 2 миллиондан ошиқ одам дам олган. Бу 2020 йилнинг айни даври билан солиштирганда, икки марта кўп. Иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига биноан, мамлакат меҳмонхона ҳамда санаторийлари ушбу вақт мобайнида 44 миллиард тенгедан сал зиёдроқ маблағ ишлаган. Шу билан бирга, улар маҳаллий курортларга сайёҳлар оқими келгусида фақат ошишини таъкидлайди. Ушбу соҳанинг 10 йўналишини ривожлантириш стратегияси бунга имкон беради. Бундан ташқари, келаси йили туроператорларни субсидиялаш миқдори ҳар битта сайёҳ учун 15 минг тенгени ташкил этади. 2021 йилда саёҳатчиларни қайд этиш тизими рақамлаштирилиши режа қилинган.
Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» Миллий компанияси матбуот котиби:
- «Е-қонақ» ахборот тизими мамлакатга келган хорижлик фуқароларни рўйхатдан ўтказиш, уларни миграция ва бошқа хизматларсиз жойлаштиришга кўмак беради. Бу ҳар қандай давлат паспортини жадал текшириш, биз барча маълумотни кўра оламиз. Келгусида онлайн-тартибда юртимизга нечта турист келгани, қайси давлатлардан эканлиги ва шу кабиларни кузатиб бора оламиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси