Съездда Монголиянинг турли қисмларида яшовчи қозоқлар иштирок этади. Улар қаторида маданият марказлари етакчилари, жамоат арбоблари, зиёлилар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари бор. Қурултой доирасида илмий конференция, кино ва мультфильмлар ҳафталиги, бизнес-форум, миллий ўйинлар бўйича беллашув ҳамда байрам концертлари ташкил қилинади. Жамғарма берган маълумотга кўра, бундай тадбирлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиради, миллий ўзлик ва маънавий алоқаларни мустаҳкамлайди. Таъкидлаш лозимки, Монголияда 120 минг нафар қозоқ яшайди. Улар мамлакатдаги энг кўп сонли этник гуруҳлар қаторига киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси