Сайловларда қозоғистонликлар рақамли шахс гувоҳномасини кўрсата олади

Сайловларда қозоғистонликлар рақамли шахс гувоҳномасини кўрсата олади

Ҳужжатнинг электрон нусхаси eGov Mobile ва иккинчи даражали банклар иловаларида мавжуд. Бундан ташқари, сайловчи паспорт, ҳарбий билет ёки денгизчи гувоҳномасини ҳам кўрсатиши мумкин. Лекин ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи гувоҳнома билан бориш мумкин эмас. Рақамли ҳужжатлардан сайловда фойдаланиш янги технологиялар жорий этилишига яна бир мисол бўла олади.

Бектембай Қўсунов, миллий ахборот технологиялари департаменти директори:

– 19 март куни ўтказиладиган Қозоғистон Республикаси Мажилиси депутатлари сайловида фуқаролар сайлов участкаларида рақамли ҳужжатларни кўрсата олади. Ўзингизга маълум, рақамли ҳужжатлар аслидан олинган нусхалар бўлиб, уларнинг қоғоздаги ҳужжат билан тенг асосда ишлатилиши қонунчиликда кўрсатилган. Рақамли ҳужжатларни талаб қилинган жойда тақдим этиш мумкин. 

Таъкидлаш лозим, eGov Mobile иловасида 678 давлат хизмати бор. Ой сайин 2,4 миллион қозоғистонлик ундан фойдаланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси