Қозоғистонда болалар чизган суратлар туширилган коллекцион тангалар чиқарилади. Миллий банк матбуот хизмати маълум қилишича, 500 тенге қийматидаги кумуш, 100 тенге қийматидаги мельхиор ва нейзильбер тангалар мажмуаси "Тилашар" деб аталади. У "Қозоғистон урф-одатлари, миллий ўйинлари" туркумининг давоми ҳисобланади. Коллекция рангли эмаль технологиясида ишлаш, интерференциявий рангли қоплама усулида тайёрланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси