10 август – Абай куни!

10 август – Абай  куни!

Қозоқ маданияти асосчиси, мутафаккир ва шоир 178 ёшга тўлди. Мазкур сана муносабати билан республика минтақаларида юзлаб  тадбирлар ўтказилмоқда. Шу жумладан, китоб кўргазмалари, Абай қўшиқларини ижро этиш танловлари, «Абайхонлик кечалари» ташкил этилмоқда. Бу борадаги сўнгги беллашувда 16 вилоятдан келган 130 ўқувчи билимини намойиш қилди, шоир шеърлари ва «Қора сўзлари»ни маҳорат билан ижро этишди.

Айдана Қасимбек, Абайхонлик иштирокчиси:

- Туркистон вилоятининг Махтаарал туманидан келдим. Бу танловда иштирок этиш мен учун шараф. Абайнинг ватанида Абай асарларини ижро этаётганимдан фахрланаман.

Бундан ташқари, иккита йирик спорт тадбири ташкил қилинди. «Семей – Жидебай» ва «Семей – Бўрили» ультрамарафонлари ўтказилди. Мамлакат енгил атлетикачилари 160 километр масофани босиб ўтиши лозим эди. Бунинг учун 24 соат вақт берилди. 80 километрли иккинчи югуриш учун 12 соат ажратилди.

Мендибай Алимғазин, енгил атлетика бўйича спорт устаси:

- Ҳозир 80 километрли масофани босиб ўтишга тайёрланяпман. Мен билан бирга шогирдим ҳам югуради. Икки нафари 160 километрга чиқди. Барча иштирокчиларга омад тилайман! Қозоғистонликларни буюк Абайнинг туғилган куни билан табриклайман!

Абдумалик Сарманов таржимаси