Пойтахтда «Она рўмоли» халқаро арт лойиҳаси иш бошлади

Пойтахтда «Она рўмоли» халқаро арт лойиҳаси иш бошлади

Эзгулик ва покизалик тимсоли. Таниқли қозоғистонлик рассом Лейла Махатнинг «Она рўмоли» халқаро арт лойиҳаси кенгайиб боряпти. У дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган аёлларни бирлаштирган. Улар биргаликда рўмоллардан ясалган полотно шаклидаги инсталляцияни яратмоқда. Ундаги рўмолларнинг ҳар бирининг ўз тарихи бор.

Лейла Махат, лойиҳа муаллифи, Kulanshi замонавий санъат маркази кузатув кенгаши раиси:

- Бу лойиҳага ўзининг шахсий, муқаддас улушини қўшиш учун аёллар, қизлар ўз рўмолларини ҳам олиб келяпти. Кимдир онасининг рўмолини берди. Жуда таъсирчан ҳикоялар бор. Иштирокчиларимиздан бири Алматидан бувисининг рўмолини келтирган экан. У мана шу рўмол дунё кезишини исташини билдирди. Чунки бувиси ҳаётлигида ана шундай имконияти бўлмаган. Кимдир рўмолларга ўз рамзий нималаринидир чизади. Қизлар номи ва мамлакати кўрсатилган ёрлиқлар тикишади.

Бугунги кунда лойиҳага етти давлат вакиллари қўшилди. Кўчма инсталяция жаҳоннинг 20 та мамлакатига бориши кутиляпти. Арт-лойиҳа муаллифлари мазкур акция инсониятнинг гўзал ярмига оид жуда кўп инсонларни бирлаштиришига амин бўлмоқда.

Лейла Махат, лойиҳа муаллифи, Kulanshi замонавий санъат маркази кузатув кенгаши раиси:

- Биз ҳозир логистикани ишлаб чиқяпмиз. Аввало энг яқин қўшниларимизга боради, Кейин рўмоллар Кавказга кетади. У ердан Россияга кўчади. Биз бу рўмолларни имкон қадар кўпроқ аёллар кўришини истардик. Имкон қадар кўпроқ одамлар кўришини.

Инсталляция саёҳатини ижтимоий тармоқларда онлайн форматда кузатиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси