Қозоғистонда йигитлар билан тенгма-тенг кўкпар майдонига тушадиган қизлар кўпайиб боряпти. Алмати вилоятида яшовчи Ева Жигалина шундайлардан бири. У 6 ёшидан от минган, 15 ёшдан кўкпарга қатнашади. Ҳозир у Қарасай ва Жамбил туманларининг энг фаол ўйинчилари қаторида.
Ева Жигалина, кўкпарчи:
– Отлар – жону-дилим. Кўкпар майдонида ўзимни яхши ҳис қиламан. От устида ўзимни анча кучлироқ, дадил ҳис этаман.
Бундан ташқари, Ева кўкпар ва пойгада қатнашадиган турли от зотларини етиштириш билан ҳам шуғулланади. Турмуш ўртоғи билан у Россия, Европа Осиёдан кўнгилдагидек отларни олиб келади. Ҳозир отхонасида ўндан кўпроқ зотли арғумоқлар бор.
Тельман Мусаев, от етиштирувчи:
– У билан танишган вақтимда кўкпар ўйнаб юрарди. Бу унинг севимли хоббиси. Йигитлар эса чавандоз қизнинг ўйинда қатнашишига қаршилик қилмайди, аксинча, қўллаб-қувватлайди. Ева отларни жуда яхши кўради.
Отларга қизиқиши Евага кинематограф эшигини очиб берди. У шов-шувли «Томирис» фильмида чавандоз қиз ролини ўйнади. Келажакда қиз ўзининг чавандозлик йўналишида профессионал мактабини очишни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.