Умумий электр энергияси бозори яратилади

Умумий электр энергияси бозори яратилади

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари умумий электр энергияси бозорини барпо этади. Тегишли вазирлик раҳбари Бўлат Ақчулақов Қозоғистон Парламент Мажилиси йиғилишида шу масалага оид протоколь ратификацияси қандай иқтисодий самара келтириши мумкинлиги борасида сўз юритди. Унинг айтишича, юртимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатувчи янги қоидалар қабул қлиниши кутиляпти. Бозорни шакллантириш Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядаги миллий электр энергия бозорларини интеграция қилиш йўли орқали юзага келтирилиши илова қилинди, бунда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг иқтисодий манфаатлари мувозанатига риоя қилинади. Бундан ташқари, мутахассислар тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва аъзо давлатларга молиявий зиён етмаслигига асосланган шериклик учун шароит яратади.

Бўлат Ақчулақов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:

- Бунинг иқтисодий самараси шундаки, биз Қозоғистон энергия тизими ишининг барқарорлигини кучайтирамиз, бу ЕИга аъзо чегарадош давлатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган тўғри ва аниқ қоидалар ҳисобига бўлади. Бу тўғридан-тўғри нарх ошишига олиб бормайди, чунки шериклик қоидалари яратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси