Отларни сақлаб қолиш учун давлат маблағ ажратади

Отларни сақлаб қолиш учун давлат маблағ ажратади

Қозоғистон йилқи заводлари спорт йўналишидаги қозоқ отларини сақлаб қолиш учун давлат ёрдамини олади. Қонун лойиҳасига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, фермерлар озуқа харид қилиш ва бошқа зарур нарсалар учун субсидия олади. Бу эса, ўз навбатида, республика ва маҳаллий бюджетлар харажатининг ортишига олиб келади. Ҳозир республика бюджет комиссиясига тақдим этиш учун мутахассислар ҳисоблаш ишларини амалга оширмоқда. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда 270 та Қўстанай спорт зотига мансуб йилқи бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси