30-юришдан сўнгра учрашув ниҳоясига етди. Хитойлик гроссмейстер қарама-қаршиликда ҳисобни тенглаштира олмади. Непомняший 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Эслатамиз, дастлабки партия ҳам дуранг натижа билан тугаган, иккинчисида эса россиялик шахматчи ғолиб бўлганди. Тўртинчи учрашув бугун бўлиб ўтади. Жами бўлиб, 14 та партия ўйналиши режа қилинган. 7 баллдан кўпроқ очко тўплаган иштирокчи жаҳон чемпиони бўлади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси