Ниҳоясига етаётган Театр All фестивалида пойтахтнинг 12, Россиянинг 2 театри иштирок этди. Спектакллар намойиши яна икки кун давом этса ҳам, бугун анжуманнинг расмий ёпилиш маросими ўтказилади. Эксперт кенгаши аъзолари фестиваль натижалари эълон қилади, 30 та номинация бўйича ғолибларни тилга олинади. Улар қаторида энг яхши режиссёрлар, драматурглар, бастакорлар, сценографлар, балет ва опера артистлари, шунингдек, энг яхши эркак ва аёл роллари, иккинчи план роли, бошқа лар бор. Театр All фестивали доирасида пойтахтда спектакллардан ташқари мастер-класслар, кўргазмалар, илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Театр санъати дарғалари, адабиётшунослар ва соҳа танқидчилари тажрибасини баҳам кўрди, пойтахт ҳаётидаги ушбу ноёб маданий ҳодисани баҳолади.
Асанали Ашимов, Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони, СССР ва Қозоғистон Халқ Артисти:
- Бугун фестивалнинг тўртинчи куни. Номинациялар бўйича ҳакамлар энг яхши театрларни белгилаб беради, бу ҳақда кечқурун маълум қиламиз. Фестиваль юқори даражада ўтказилди, биз яхши театр постановкаларини томоша қилдик. Ҳар куни тўрт спектакль томоша қилиш ва баҳолаш осон эмас. Саҳнада классик ва қозоқ миллий асарларини томоша қилдик. Бундай серқирралик, албатта, биз учун мақбул. Театрларнинг ижодий мусобақаси бўлган фестиваль уларннг ривожланишига хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси