Қозоғистонликларни Яқин Шарқ давлатларидан эвакуация қилиш давом этмоқда

Қозоғистонликларни Яқин Шарқ давлатларидан эвакуация қилиш давом этмоқда

Қозоғистонликларни Яқин Шарқ давлатларидан эвакуация қилиш давом этмоқда. Саудия Арабистонининг Макка, Мадина ва Жидда шаҳарларида ҳажда бўлган 600 дан зиёд юртдошимиз тўртта чартер рейс орқали мамлакатга етказилди. Учта самолёт Атирауга, биттаси эса Ақтауга қўнган. Бундан ташқари, Маскат-Алмати рейси билан Уммон ва БААдан 314 киши Қозоғистонга қайтарилди. Фуқароларимизни олиб келиш бўйича ишлар Ташқи ишлар, Транспорт вазирликлари ва авиаташувчилар бирлигида давом эттириляпти. Мамлакат ташқи сиёсат муассасаси берган маълумотларга кўра, қозоғистонликлар ерусти йўли орқали ҳам Ватанга қайтмоқда. Хусусан, Қозоғистоннинг Теҳрон, Гургон, Ашхобод ва Еревандаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида фуқаролар Эрон-Туркманистон ва Эрон-Арманистон чегараси орқали ўтказилган. Нотинч ҳудудлардан жами бўлиб, 1200 нафар қозоғистонлик ватанга қайтарилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси