Қозоғистонда янги конлар ўзлаштирилади

Қозоғистонда янги конлар ўзлаштирилади

Қозоғистон янги, истиқболли углеводород конларини ўзлаштиради. 2035 йилгача мўлжалланган тегишли режада иш тартиби кўрсатилди. Жорий йил охиригача Қашағандаги қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилиши якунланади. Газ соҳаси захира базасини мустаҳкамлаш учун Қарачағанақда хом газни қайта ҳайдовчи учинчи компрессор ишга туширилади. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада, бу конда йилига 10-11 миллион тонна нефть олиш имкони туғилади. Айни вақтда, Давлат раҳбари топшириғига кўра, йилига 10 миллион тонна қувватга эга янги нефтни қайта ишлар заводи қурилади. Павлодар, Чимкент ва Атираудаги корхоналар қуввати оширилади. 2026 йилда мамлакатда 15,5 миллион тонна нефть маҳсулотлари чиқарилиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси