Қозоғистон Президенти бугун «Ишчи касблар шаҳарчаси»га келди.
Кенг кўламли фестиваль Давлат раҳбари эълон қилган Ишчи касблар йилини очиб берди. EXPO кўргазма майдончасида барча қизиққанлар — бўлажак
мутахассислар, касб-ҳунар таълим ташкилотлари ва иш берувчилар йиғилди. Ёшлар
учун бўлажак касбни танлаш, унинг истиқболлари ва ўзига хосликларини ўрганиш
имконияти очилди. Анжуманда 200 дан зиёд ихтисос бўйича 40 тадан кўпроқ интерфаол
кўргазма зоналари ишлаб турибди. Қосим-Жўмарт Тўқаев энергетика,
тоғ-кон, металлургия, нефть-газ, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар учун
мутахассислар тайёрлаш иши билан танишди. Давлат раҳбари фикрича, ҳозир
малакали мутахассислар даври. Улар атом электр станцияси қурилиши каби йирик
лойиҳаларни рўёбга чиқаришда асқотади. Ёшлар билан суҳбатлашаркан, Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳар қандай меҳнат ҳурмат қилиниши
кераклигини таъкидлади, сидқидилдан меҳнат қилишга, мамлакатда
бирлик-тотувликни сақлаб қолиш учун жон куйдиришга чақирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Биз «бирлик ранг-барангликда»
мафкурасини
илгари сурамиз. Турли миллатлар ва эътиқодларга мавсум бўлсак ҳам
ягона жамият, ягона миллатмиз.
Ушбу теран жараёнларни
англаб етишга чақираман. Шундагина муваффақиятга эришамиз.
Президент
Украина атрофидаги вазиятга изоҳ берди, мамлакатдаги муҳим қадрият —
барқарорликни сақлаб қолиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Ҳозир Украина ҳақида кўп гаплар айтиляпти.
Биз илк кунлардан
урушга қарши бўлганмиз, дипломатик музокаралар орқали тинчлик- тотувликка чақирганмиз.
Бизнинг таклифлар
рўёбга чиқяпти, икки йирик давлат ўзаро сиёсий мулоқотга киришди.
Бу ижобий йўналиш,
у Қозоғистон
учун ҳам фойдали.
Шунинг учун биз
бу борадаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

