Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири, маҳаллий экспортнинг қарийб 44 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, Қозоғистон алюминийсининг ярмидан кўпи Европа бозорига юборилади. Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда «QazTrade» вакиллари таъкидлашича, Европа Иттифоқининг янги экологик талабларига мослашиш рақобатбардошликни ошириш шартига айланяпти. Гап CBAM (сибам) трансчегаравий углеродни тартибга солиш механизми ҳақида бормоқда. У Европа бозорига келадиган маҳсулотлардаги углерод изини ҳисобга олишни назарда тутади. Эслатамиз, янги қоидалар алюминий, темир ва пўлат ишлаб чиқарувчиларга тааллуқли. Мутахассисларнинг фикрича, тизимли тайёргарлик маҳаллий корхоналарга Европа Иттифоқи бозоридаги мавқеини сақлаб қолиш имконини беради. Шу боис, мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатда бизнесни янги, «яшил» талабларга мослаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу мавзу Астанада бўлиб ўтган конференцияда соҳа, Европа Иттифоқи, тегишли идоралар, бизнес вакиллари ва экспертлар томонидан муҳокама қилинди.
Ержан Шакарғалиeв, «QazTrade»
ҲЖ тариф ва нотариф чора-тадбирлар бўйича гуруҳ раҳбари:
- Биз ҳам ўз томонимизда тадбирлар ўтказдик. Ўтган йили ишлаб чиқарувчиларимизнинг ушбу талаблар ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида қатор йиғиишлар ташкил этдик. 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан бирга ишлаб чиқилган ва тақдим этилган услубий қўлланма тайёрланди, унда корхоналар амалга ошириши керак бўлган барча талаблар ва тавсиялар батафсил баён этилган.

