Қозоғистонликлардан Туркияда консуллик ҳисобида туриш сўралмоқда

Қозоғистонликлардан Туркияда консуллик ҳисобида туриш сўралмоқда

Мамлакатимиз элчихонаси барча юртдошларга шуни тавсия қилади. Шу тариқа, фуқароларимиз давлат муҳофазасида бўлади, дея изоҳ беради дипломатик идора вакиллари. Рўйхатдан ўтиш фавқулодда вазиятларда ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши учун зарур. Таъкидлаймиз, консуллик ҳисобидан онлайн шаклда ҳам ўтса бўлади. Туркиядаги Қозоғистон элчихонасининг расмий сайтида ҳамиша долзарб маълумотни топиш мумкин.

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони ошди

Айни вақтда, зилзила қурбонлари сони 30 мингга яқинлашган. Бу ҳаақда Туркиянинг Фавқулодда вазиятлар бўйича координация маркази хабар берган. Шу билан бирга, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Айтиш керак, БССТ маълумотларига кўра, Туркия ва Сурияда яшовчи 23 миллион одам зилзиладан зиён кўрган. Жабрланганларга кўнгиллилар ҳам кўмак кўрсатмоқда.

- Биз тахминан 50 мингтача одамни озиқ-овқат билан таъминлаймиз. Автобус станцияси яқинида дала госпитали ташкил этилади, кунига икки маҳал овқат берилади. Гуруҳимизда 45 га яқин одам мавжуд. Ҳаммаси кўнгиллилар. Улар ўз уйини, ишини ташлаб, бу ерга келган.

Сурияда эса қурбонлар сони уч ярим мингдан ошгани айтилмоқда. Ўтган ҳафта охирида «Оқ дубулға» ташкилоти қидирув-қутқарув ишлари тугатилганини маълум қилган. Ҳозирги пайтда БМТ ходимлари вайрон бўлган туманларга дори воситалари ва биринчи эҳтиёж молларини етказиб беряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси