Минтақада агросаноат мунтазам эътиборда. Экин-тикин ишлари бошланиши кутилмоқда. Дала ва ариқлар келгуси мавсумга тайёрлаб қўйилган. Зироатчилар жорий йилда турли экинлардан мўл ҳосил олиш ниятида.
Келеслик тадбиркор Нуржан Умаров аччиқ ва чучук қалампир навлари гибридини экиш ниятида. Ўзининг кичик ватани шарафига янги навни «Келес» деб атади. Гибрид барча синовлардан ўтган ва минтақага мослаштирилган.
Нуржан Умаров, тадбиркор:
– Сотишдан аввал маҳсулотимизни албатта текшириб кўрамиз. Бунинг учун ўз станциямиз мавжуд. Истеъмолчилар бодринг, помидор ва бошқа маҳсулотлар олиши мумкин. Иссиқхона майдони 8 гектар. Шундан 2 гектарида кўчат етиштирамиз.
Йирик иссиқхонада қалампирдан ташқари бошқа сабзавот ва кўчатлар ҳам етиштирилади. Жорий йилда 5 миллион тупи сотувга жўнатилди. Дарвоқе, туман фермерлари ўтган йили 338 минг тонна сабзавот етиштирган. Жорий йилда зироатчилар маҳсулот ҳажмини ошириш ниятида.
Мадияр Кумисбекули, келес тумани тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи:
- Баҳорги дала ишларига тайёрмиз. Жорий йил режасига биноан 26 минг гектар ерда турли маҳсулотлар етиштирилади. Экин-тикин ишлари вақтида якунланиши учун одатда фермерлар кредит маблағига эҳтиёж сезади. Бу йўналишда ишлар давом этмоқда.
Умуман олганда, жорий йилда Туркистон вилоятида 860 минг гектар ерга экин экилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси