Пойтахтда янги объектлар яратилмоқда

Пойтахтда янги объектлар яратилмоқда

Қозоғистон пойтахти янги рангларда товланишда давом этмоқда. Йил ўтгани сари у тобора чиройли, аҳоли ва меҳмонлар учун қулай шаҳарга айланяпти. Янги пиёдалар кўчалари, хиёбонлар, кўприклар бунёд этиляпти. «Нур-Султон – қулай шаҳар» мастер-режасига кўра қатор янгиликлар юз беради. Шулардан бири: Есиль дарёси соҳилидаги Триатлон-паркда жойлашган бепул бассейнлари мавжуд бўлган сунъий пляж. Унда соябонлар ўрнатилди, овқатланиш зонаси яратилди. Фақат санитария талабларига кўра бассейнлар ҳали очилмади.

Елнар Базикен, урбанистика маркази раҳбари:

- Сув юзасида пирсга ўхшаш конструкция ўрнатилди. Унда иккита – катталар ва болалар учун ҳавза ўрнатилди. Суви қўшимча равишда тозаланади. Фильтрлаш тизими ўрнатилди. Бассейн тубида махсус сузги тўрлари қўйилган… Дарё суви бассейн орқали фильтрланиб оқтирилади.

Яна бир янги, қизиқарли объект – питон илони шаклида қурилган арқонли парки мавжуд бўлган ўйин майдончаси. Бир ой давомида унинг ҳудуди кичкинтойлар учун очиқ. Шу ернинг ўзида дарахт атрофида барпо этилган икки қаватли кузатиш майдончаси мавжуд. Унда туриб чор-атрофни томоша қилиш мумкин. Узоқ бўлмаган ҳудудда баскетбол ўйнаш мумкин, воркаут-майдончаси, йога зонаси, футбол майдони бор.

Елнар Базикен, урбанистика маркази раҳбари:

- Мақсадимиз – шаҳар одамлар учун имкон қадар қулай бўлишига эришиш. Ҳаётдаги энг муҳим нарсалардан бири – иш ва уй орасида сайр қилиш мумкин бўлган жамоат жойлари. Кўпчилик парклар, скверларни кезади. Бундай майдонларга эътибор бериш жуда муҳим. Улар аҳолига қувонч ва яхши кайфият беради.

Урбанистика маркази раҳбарининг айтишича, келажакда Республика хиёбони пиёдалар учун тўсиқсиз ҳудудга айланади. Аҳоли таклифига кўра пойтахтда кўплаб янги фавворалар, кўкаламзор ҳудудлар пайдо бўлади. Очиқ ҳаво остида дам олиш жойлари кўпайтирилади. Энг муҳими – шаҳар аҳоли учун пиёда бориш имкониятига эга бўлиш ва полимарказлик тамойиллари асосида ривожланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси