Қозоқ модаси Италияга етиб борди

Қозоқ модаси Италияга етиб борди

Мамлакатимиз дизайнер ва заргарлари Италияда ўз коллекцияларини намойиш қилди. Модельерлар энг муҳим мақсадига эришди – Буюк Дашт мамлакатининг бетакрорлиги ва гўзаллигини намойиш этди, дейди хорижлик санъат шайдолари. Томошабинларга янги талқинда яратилган аёллар либослари, эркакча чопонлар тақдим этилди, дея маълум қилади Қозоғистоннинг Италиядаги элчихонаси. Шунингдек, анъанавий келин либослари ҳам тақдим этилди. Бундан ташқари, қозоқ миллий услубида яратилган турли тақинчоқлар намойиш қилинди. Меҳмонлар учун номадларнинг севимли материали – наматдан тўқилган гилам ва бошқа буюмлар кўргазмаси ташкил қилинди. Мода байрами концерт дастури билан якунланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси