Қозоғистонда қимиз етиштириш тобора кенгаймоқда. Сабаб
битта -
номадларнинг машҳур ачитқили ичимлиги фақат
мамлакатда эмас, ундан
ташқарида ҳам оммалашиб кетди. Бия сутидан тайёрланган ичимлик Россия, Хитой, Туркия, Германия ва Францияга экспорт қилиняпти. Мамлакатда
мазкур бизнес билан шуғулланувчи фермалар
кам эмас. Батирбек Қўшқарбаевга тегишли шундай хўжалик пойтахт яқинида
жойлашган.
Батирбек Қўшқарбаев, фермер:
– Ҳозир бизда 4 та
бия бор. Улар кунига 20 литр қимиз беради. Аҳоли
ўртасида ичимлик тобора оммалашиб боряпти. Бундан
ташқари, саумалга ҳам эҳтиёж бор. Талаб
ортса, биялар сонини кўпайтирамиз. Улар
сонини 20 тага етказа оламиз.
Бу маҳсулотлар шифобахшлиги билан эл
оғзига тушган. Саумал ва қимизга патент олинган, уларнинг
ҳар бирини тайёрлашнинг ўзига хос ва бетакрор усуллари бор. Ичимликларнинг
шифобахш хусусиятларини сақлаб қолиш учун замонавий технологиялардан
фойдаланилади. Шулардан бири: сублимация. Қуритилган саумал узоқ
вақт ўз хоссаларини йўқотмайди. Бунинг учун аввалига у минус 55 даражагача
совутилади.
Бақитжан
Бимбетов, Қозоғистон Республикаси Президент Ишлари бошқармаси Тиббиёт маркази
шифохонаси врач-гастроэнтерологи:
– Қачонлардир буюк тиббиёт олими Сергей Боткин «Қимиз ўпка касалликларини даволашда самара берувчи
шифобахш хоссаларга эга ягона ичимлик», деганди. Саумал эса хилма-хил ижобий хоссаларга эга. У
турли касалликлар асоратларидан қутулишга ёрдам беради. Айниқса,
қиш мавсумида бу ичимлик яхши таъсир кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

