Қозоғистонликлар Янги йилни кутиб олиш учун хорижга йўл оляпти

Қозоғистонликлар Янги йилни кутиб олиш учун хорижга йўл оляпти

Янги йилгача саноқли кунлар қолди. Қозоғистонликларнинг кўп қисми узоқ кутилган байрам кунларини оила даврасида ўтказишни режалаштирган. Лекин фуқароларнинг бир қисми келгуси йилни хорижда кутиб олиш ниятида. Қозоғистон туроператорлари ҳамжамияти президенти Инна Рей маълум қилишича, туристик йўлланмаларнинг кўп қисми Араб амирликлари, Шри-Ланка, Гоа ва Таиландга олинган. Мутахассис мураккаб замонамизда хавфсизлик чораларини унутмасликка чақирди.

Инна Рей, Қозоғистон туроператорлари ҳамжамияти президенти:

- Янги йилгача ҳали вақт бор. Ҳозирча аниқ прогноз бера олмаймиз. Ҳар қалай, юртдошларимиз дам олиш учун иссиқ ўлкаларга бора олади. Араб амирликлари рейслар сонини кўпайтира бошлади. Шунингдек, Туркод олиш зарур. Айни вақтда, ҳаётингизни суғурталашни унутманг.

Ички туризм ҳам фаоллашди

Бундан ташқари, Қозоғистонда ички туризм ҳам фаол ривожланяпти. Январдан сентябргача мамлакатда 4 миллион одам саёҳатга чиқди. Бу эса ўтган йилдагидан 5 фоизга ортиқ. Айниқса, Алмати тоғ кластерига келаётганлар сони кўп. 9 ой давомида бу ҳудудга 870 минг юртдошимиз таътилга келди. Алакўл соҳиллари оммавийлиги жиҳатидан иккинчи ўринда. Денгиз курортлари ва иссиқ булоқлари мавжуд Манғистау минтақаси учинчи ўринда. Шучинск-Бурабай курорт зонаси ва Шарқий Қозоғистон минтақаси ҳам илғор бешликка кирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси